Анқара маъмурияти «Турк оқими» газ қувури қурилишини бошлаш учун зарурий ишларни амалга оширишга тайёр, деб баёнот берган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ТАСС агентлигига берган интервьюсида. 

«Биз ушбу лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган чораларни зудлик билан амалга ошириш, уни муҳокама этиб, қарор қабул қилишга тайёрмиз», — деган турк етакчиси. У шунингдек, Россия билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятига урғу берган. 

«2016-йил июль ойи якунига кўра, Россиядан импорт қилинган табий газ ҳажми 12,5 млрд куб метрни ташкил этгани Туркия Россия учун ушбу соҳадаги нақадар муҳим ҳамкор эканини исботлайди», — деб қўшимча қилган Эрдўған.