Россия ва Туркия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил қилинади. Россия термасининг йиғин давомидаги биринчи учрашуви 31 август куни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтса, иккинчи ўртоқлик ўйини 6 августда Москвада Ганага қарши кечади. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи (РФИ) тасдиқлаган.

Россия терма жамоаси 2018 йилги ЖЧ мезбони бўлгани эвазига саралаш босқичидан озод этилган. Аммо Россия терма жамоаси Н гуруҳидаги Бельгия, Босния ва Герцеговина, Греция, Эстония ҳамда Кипр терма жамоаларига қарши учрашувларда майдонга тушиши режалаштирилганди.

Аммо, май ойида ФИФА томонидан тан олинган Гибралтар терма жамоаси H гуруҳига келиб қўшилгач, Россия терма жамоаси бошқа терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказадиган бўлди. Муносиб рақиблар топишда россияликларга УЕФА томонидан ёрдам кўрсатилади.

Россия терма жамоаси 29 август куни йиғин бошлайди.

Манба: Tribuna.uz