Рио-2016 олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир иштирокчиси йўлини давом эттиради. Бугун турнирда академик эшкак эшиш тури бўйича иштирок этаётган Шаҳбоз Холмурзаев чорак финал босқичига чиқди.

2000 метр масофага қўшимча ўтказилган саралаш босқичида иштирок этган Холмурзаев финишга иккинчи бўлиб етиб келди. У 2000 метр масофани 7:14.58 дақиқа ичида босиб ўтди (пешқадамдан 1.02 сония фарқ) ва чорак финалга йўлланма олди.

Чорак финал босқичи 9 августга белгиланган.