Олимпия ўйинларидаги иштирокини 400 метрга комплекс усулда сузишдан бошлаб муваффақиятсизликка учраган, маррага энг охирги бўлиб етиб келган ўзбекистонлик Раънохон Амонова бугун иккинчи стартга чиқди.

Тажрибали сузувчи бугун 200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича саралаш беллашувларида қатнашди. Лекин у бу сафар ҳам 2.18.97 кўрсаткичи билан маррага охирги ўринда келди (38).