Бугун олимпиаданинг учинчи куни. 8 августда яна 6 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда ўз имкониятини синовдан ўтказади.

Академик эшкак эшиш, чорак финал учун қўшимча саралаш мусобақаси
Шаҳбоз Холмурзаев бугун чорак финалга чиқиш учун қўшимча саралаш мусобақасида қатнашади. Бу босқичда гуруҳларда дастлабки иккита ўринни эгаллаган спортчилар кейинги босқичга чиқишади. Вақти: 16:30 — 16:50. Йўналиши M1x (2000 м).

Пневматик милтиқдан ўқ отиш, саралаш мусобақаси
Вадим Скороваров Тошкент вақти билан соат 17:00да Пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича (10 м масофадан) саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди. Бу босқичда 56 спортчи ўз омадини синаб кўради.

Дзюдо, эркаклар, -73 кг
Олимпиадага 73 кг вазн тоифасида йўл олган ўзбекистонлик дзюдочи Мирали Шарипов нимчорак финалга чиқиш учун нидерландиялик Элмонт Дексга қарши татамига чиқади. Баҳснинг бошланиш вақти - соат 18:00.

Бокс, эркаклар, -91 кг
Бугун Рустам Тўлаганов -91 кг вазн тоифасида нимчорак финал баҳсини ўтказади. Унинг дастлабки рақиби эквадорлик Ҳулио Сезар Кастильо. Жанг Тошкент вақти билан соат  21:30да бошланади.

Сузиш, комплекс усулда, 200 метр
Ўзбекистонлик сузувчи қиз Раънохон Омонованинг иштироки Тошкент вақти билан соат 22:05га белгиланган.

Бокс, эркаклар, -49 кг
Ҳасанбой Дўстматов 49 кг вазн тоифасида нимчорак финал босқичидан баҳсларга киришади. Унинг рақиби мексикалик Ҳоселито Веласкес.