Олимпиаданинг дзюдо спорт тури бўйича 66 кг гача вазн тоифасида иштирок этаётган Ришод Собиров бронза медаль учун ўтиш баҳсида ғалаба қозонди.

Собиров доминиканлик Вандер Матеога қарши беллашувда "иппон" билан ғалаба қозонди. Дастлабки икки дақиқа ичида ҳакам Собировни 2 марта "шидо" билан огоҳлантирди. Шундан кейин Ришод рақибни белидан ошириб гиламга отиб, иппон билан ғалабани қўлга киритди 

Энди Ришод Собиров бронза медали учун Фабио Басиле (Италия) / Адриан Гомбоч (Словакия) жуфтлигида мағлуб бўлган Гомбоч билан беллашади.