Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду машғулотларни бошлади.

Marca нашри хабарига кўра, португалиялик футболчи муддатидан 3 кун олдин машғулотларга киришган. Хабарда айтилишича, Роналду чап оёғи тиззасидаги жароҳатидан тезроқ тузалишни истамоқда. 

Бундан олдинроқ «Қироллик клуби» устози Зинедин Зидан Роналду тез орада қайтиши, лекин у УЕФА Суперкубоги финалида «Севилья»га қарши кечадиган учрашувда майдонга туша олмаслигини тахмин қилганди. 

УЕФА Суперкубоги финали 9 август куни Норвегиянинг Тронхейм шаҳрида ўтказилади.

Манба: Tribuna.uz