Россия, Озарбайжон ва Эрон президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ва Ҳасан Руҳоний Бокудаги уч томонлама саммит якунларига кўра декларация қабул қилишди.

Таъкидланишича, декларация уч давлат ҳамкорлигининг янада мустаҳкамланиши ҳамда минтақавий ва халқаро масалаларда юқори ишонч даражасини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Декларация учта давлатнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини рағбатлантириш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлайди.

Аввалроқ Эрон президенти уч давлат иштирокидаги кейинги саммитни Эронда ўтказишни таклиф қилганди.