8 август куни Россиядан учган Ту-22М3 бомбардимончилари ИШИДнинг Пальмира (Сурия) шарқи ва шимоли-ғарбидаги марраларига зарбалар берди.

RT телеканали бу жараён видеосини намойиш этган.

Зарба натижасида Ас-Сухна шаҳри ҳудудида террорчиларнинг бошқарув пункти ва йирик дала лагери йўқ қилинди. Шунингдек, Пальмира ва Арақ ҳудудларида бошқарув пунктлари ва террорчилар йиғини, ўқ-дори ва қурол-аслаҳа ерости омбори вайрон этилган.

Ҳар бир Ту-22М3 12 тонна ҳарбий оғирлик кўтаришга қодир; бомбардимончининг жанговар радиуси — 2400 километр