Туркия ҳукумати давлат тўнтаришига уринишдан кейин давлат хизматчиларининг йиллик таътилига қўлланган тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Нумон Куртулмушнинг маълумотига асосланиб, Anadolu агентлиги хабар тарқатди.

Июль ойи ўртасида Туркия бош вазири Биноли Йилдирим уч миллиондан ортиқроқ давлат хизматчиларининг таътили махсус топшириққа қадар бекор қилиниши ҳақида фармон чиқарганди.

Бу фармон Туркиядаги муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтариши муносабати билан давлат, суд органлари ва армияда бошланган ялпи тозалаш билан боғлиқ равишда эълон қилинганди.