Швеция, Германия ва Украина 8-12 август кунлари Очиқ осмон шартномаси доирасида Россия ҳудуди осмонида назорат парвозини амалга оширади, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

«Ушбу амалиёт чоғида, самолёт бортида бўлувчи россиялик мутахассислар келишилган параметрларга нақадар риоя этилиши ва шартномада белгиланган қурилмалардан фойдаланишини кузатиб боришади», — деб маълум қилган Ядро хавфсизлигини камайтириш Миллий маркази раҳбари вазифасини бажарувчи Сергей Забелло.

Аниқлик киритилишича, парвоз Saab 340 B турбовинтли самолётида амалга оширилади. У шу каби парвозларни амалга ошириш учун мўлжаллангани боис, унинг бортида қурол-аслаҳа ташишнинг иложи й ўқ.