Ўзбекистон UMS  алоқа операторининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида компания ўз логотипини ўзгартирганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Логотипдаги тухум белгиси олиб ташланган. Аммо қизил-оқ ранглар сақлаб қолинган.

Бундан ташқари, компания расмий сайтида ҳам компаниянинг логотипи ўзгарган.UMS логотип ўзгариши юзасидан Facebook’даги расмий саҳифасида ҳам, расмий сайтида ҳам изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг МТС компанияси 5 август куни кечқурун ўзининг Ўзбекистонда ташкил этилган Universal Mobile Systems (UMS) қўшма корхонасидаги 50,01 фоизлик улушини сотгани ҳақида маълум қилган эди.