«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди хайрия тадбири доирасида Корея Республикасининг «Junior Chamber International – JCI» халқаро ёшлар ташкилоти молиявий кўмагида юрагида туғма нуқсони бўлган бир гуруҳ ўзбекистонлик болаларнинг Жанубий Кореядаги етакчи клиникалардан бирида даволанишини ташкил этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Фонд ўз фаолияти давомида ўзбекистонлик болаларни мамлакатимиз ва хориждаги энг яхши клиникаларда соғломлаштиришга доир турли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Масалан, «Junior Chamber International – JCI» халқаро ёшлар ташкилоти билан ҳамкорлик самарасида 2008-2015 йилларда Жанубий Корея мутахассислари Ча университети қошидаги «Пундан Ча» госпиталида юртимиздан 56 болани операция қилди. 

Яқинда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида юрагида туғма нуқсони бўлган 25 бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 4 нафари Ча университети қошидаги «Пундан Ча» госпиталига даволаниш учун юборилди.