Санкт-Петербургнинг Пулково аэропортига фавқулодда қўнган "Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг Boeing-757 самолёти 8 август эрталаб Фарғонага учиб кетади. Бу ҳақда авиакомпанияга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

"Самолёт кичик таъмирлашдан кейин Москва вақти билан 9.30 да Фарғонага учиб кетади, янги самолёт юборишнинг ҳожати йўқ", деб маълум қилди авиакомпания вакили.

Аввалроқ Фарғонага учаётган самолёт Пулково аэропортидан кўтарилгандан кейин двигателларидан бири ишламай қолган. Шундан кейин самолёт ортига қайтишга мажбур бўлган. Самолётда 180 киши бўлган. Самолёт двигатели ишламай қолгандан кейин ёнилғисини сарфлаб юбориш учун Петербург устида айлана бўйлаб учиб юрган ва сўнгра аэропортга қўнган.