Санкт-Петербургнинг Пулково аэропортига фавқулодда қўнган, Петербургдан Фарғонага рейс амалга ошираётган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётининг парвози бир кунга қолдирилди, деб хабар бермоқда "Радио Балтика".

Аэропорт матбуот хизмати маълумотларига кўра, парвоздан кейин аэропортга қайтиб келган самолёт кўрикдан ўтказилади.

"Яқин кунларда самолёт парвоз қилмайди. Рейснинг қанча муддатга ушланиши ҳақида аниқ маълумот яқин орада пайдо бўлади", деб айтилди аэропортда.

Шунингдек, таъкидланишича, айни вақтда захира самолётини тақдим қилиш қарори қабул қилинмаган. Самолётнинг барча йўловчилари стериллик ҳудудида қолмоқда.  

Агар 5 соат ичида захира самолёти берилмаса, йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилади. 

7 августда самолёт двигатели ишламай қолгани сабабли Пулково аэропортига парвозидан кейин қайтиб келган. У аэропортга қўнишдан аввал ёнилғисини сарфлаб юбориш учун 9 та айлана содир этган. Самолётда 180 га яқин киши бўлган. Терговчилар воқеа тафсилотларини текширишмоқда.