"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Самарқанд-Бухоро ҳудудида тезкор электропоездлар ҳаракатини ташкиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ишларини тугаллайди. 

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2015 йилда мазкур лойиҳани амалга ошириш ишларини бошлаган. Лойиҳани амалга ошириш Тошкент ва Бухоро ўртасида тезкор темирйўл қатновини ташкиллаштириш имконини беради. Лойиҳа нархи тахминан 400 миллион долларни ташкил қилади. 

Лойиҳа тугаллангандан сўнг "Тошкент-Бухоро" йўналишида иккита тезюрар поездлар ишга туширилади. Йўлга кетадиган вақт икки баробар - 7-8 соатдан 3,5 соатгача қисқаради.

Шунингдек ушбу лойиҳа ёқилғи харажатларини камайтириш ва табиатга зарарли таъсир кўрсатишни тўхтатиш имконини беради. Тезюрар поездларни ишга тушириш юк ва йўловчи ташиш ҳажмини оширади. 

Ўтган давр мобайнида узунлиги 140,2 километр бўлган Мароканд-Навоий янги йўналиш ҳудуди барпо этилди. Навоийдан Бухорогача бўлган темирйўл соатига 160 километрга ҳаракатланишга мослаштирилган. Пиёдалар ўтиш жойлари, йўл ўтказгичлари, кўприклар ва бекатлар каби 220дан ортиқ иншоотлар қурилди.

Бундан аввал янги тезюрар темирйўл линиясининг 25 август куни эксплуатация қилиниши ҳақида хабар берилганди. 

2015 йилнинг октябрида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Parentes Talgo S.А. умумий қиймати 38 миллион евро бўлган тезюрар электропоездларни сотиб олишга доир шартномани имзолашган. Ҳозирда хизмат кўрсатаётган поездлардан фарқли ўлароқ, янгилари қўшимча йўловчи вагонига эга бўлади (10тадан вагон, вагон-ресторан ҳам шунинг ичида).