«Википедия» асосчиси Жимми Уэйлс 7 август куни ўзининг 50 ёшлигини нишонлади. Америкалик интернет тадбиркори ва Викимедиа Фондининг раиси, Wikia, Inc. Компанияси директори бутун дунёга нимаси билан машҳур? У ҳар бир интернет фойдаланувчисига бутун дунё билимларининг калитини тақдим этган, унинг ихтироси туфайли биз интернетдан сўраган маълумотимизни топа оламиз. Шуниси диққатга сазоворки, бу маълумотлар мунтазам равишда янгиланиб борилади. Вики концепцияси ғояси муаллифи – бизнинг фотожамланмамизда. 

1. Жимми Уэйлс Флоридадаги “Википедия” идорасида, 2006 йил

2. “Википедия” асосчиси Жимми Уэйлс, Британия молия вазири Жорж Осборн ва дастурчи Том Ҳартли  интернет фойдаланувчиларнинг Campus Party Жаҳон кенгашида, 2013 йил

3. Жимми Уэйлс

4. 2015 йилда “Википедия” халқаро ҳамкорлик таснифида Астурия маликаси мукофотининг совриндори бўлган. Суратда: Жимми Уэйлс Испаниянинг Овьедосидаги оқшомда жамоаси билан

5. Жимми Уэйлс Брюсселдаги FOSDEM 2005 анжуманида иштирок этмоқда

6. Жимми Уэйлс Time журнали томонидан дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси шарафига ташкил этилган оқшомда, 2006 йил

7. Жимми Уэйлс учинчи турмуш ўртоғи Кейт Гарви билан, у ўз вақтида бош вазир Тони Блэрнинг котибаси лавозимида фаолият кўрсатган

8. Жимми Уэйлс Париж марказидаги паркда 

9. Жимми Уэйлс