8 август куни Тошкент вақти билан соат 16:50да Жиззахда 3 баллик зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати «Тошкент» сейсмомаркази маълумотларига таянган ҳолда хабар берган.

Европа-Ўртаер сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи Жиззахдан 22 км масофада (Тошкентдан 207 км) жойлашган. Ўчоқда зилзила магнитудаси 4,2 баллни ташкил этган, зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик кузатилмаган. Талофатлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.