АҚШнинг Грейт-Фолс шаҳрида (Виргиния штати) нохуш ҳодиса рўй берди. 80-йилларда чиқарилган эски Mercedes-Benz 380SL автоуловини бошқараётган аёл Ferrari 458 Speciale суперкарига бориб урилди. Бу ҳақда Huffington Post ёзмоқда.
Ferrari эгаси пайдо бўлмагунича, аёл нима бўлаётганини англамаган.  «Сиз ростан шундай қиляпсизми? Мен ҳаётимда бундан ортиқ аҳмоқона иш кўрмаганман», — деган унга суперкар эгаси.

2015 йилда чиқарилган Ferrari 458 Speciale суперкарининг нархи 300 минг АҚШ доллари туради.