«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Game Changers номли китобида клубдан кетиши эҳтимоли ҳақидаги фикрларини билдириб ўтган. Китоб 11 август куни сотувга чиқади. Ундан парчалар The Guardian нашрида келтирилган

Келгусида «Арсенал»дан кетиши мумкинлиги ҳақида

Бу жамоа менинг ҳаётим. Ростини айтсам, мен бу кун келишидан жуда қўрқаман. Кутиш азобидан ҳам кўра, бу вақт келганида айрилиққа чидаш оғирроқ бўлади.

Фергюсон ўз лавозимини тарк этганидан кейинги «МЮ»га қарши биринчи ўйинимизни ўтказганимизда, у менга қўнғироқ қилди ва мени қовоқхонага таклиф қилди. Мен ундан сўрадим: «Сенга нимадир етишмаяптими?» У жавоб берди: «Умуман олганда, йўқ».

Мен унинг гапларини тушунмадим. Бундай вазиятда ҳаётинг бўшлиққа айланиши керак. Сен бутун ҳаётинг давомида кейинги ўйинни кутиш ва унда ғалаба қозониш ҳақида ўйлаб яшайсан. Бирдан бу ҳаёт йўқликка айланади.

Клубнинг трансфер сиёсати ҳақида

Мен ҳисоблайманки, жамоа менежери бўлишнинг асосий шарти - клуб маблағларига ўз маблағинг сифатида қарашдир. Агар бундай ўйламасанг, кўп хатоларга йўл қўйишинг мумкин. Бунда қарор қабул қилиш муҳим, агар раҳбарият билан келишиб ишламасанг, узоққа бора олмайсан.

66 ёшли француз мутахассиси «Арсенал»ни 20 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Манба: Tribuna.uz