Австралияда киберхавфсизлик бўйича янги махсус бўлим яратилди. У онлайн тарзда амалга ошириладиган террорчиликни молиялаштириш, пул ювиш ва иқтисодий фирибгарлик ҳолатларини аниқлаш билан шуғулланади.   

Австралия ҳукумати ушбу жиноятларга миллий хавфсизликка катта таҳдид сифатида қарамоқда, деб хабар бермоқда GulfNews.

Австралия адлия вазири Майкл Кинэн янги бўлим Австралия транзакциялар ҳисобот-таҳлилий маркази таркибига кирганини маълум қилди.

Янги бўлим Австралия ва Янги Зеландия ҳукумат хизматларини қўллаб-қувватлаш тизими билан пул воситаларини ноқонуний ўтказиш учун одамларни қидириш ва ёллаш бўйича  товламачилик онлайн-схемалар ишининг олдини олади. 

Бўлим кибержиноятни қайд қилиш онлайн-тармоғи билан кибержиноятларнинг схемалари ва йўналишларини тезлик билан аниқлаш учун ҳамкорлик қилади, бу йирик молиявий фирибгарликлар ва уларнинг услубиятини аниқлашда ёрдам беради.