Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин Озарбайжон пойтахти Бокуда авиация заводи ва вертолёт техникасини модернизациялаш маркази очилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"Озарбайжонда Россияда ишлаб чиқилган самолётлар, уларни йиғиш учун агрегатларнинг етказиб берилишига катта қизиқиш бор. Бокуда самолётлар йиғувчи авиация заводи очилади", деб айтди Рогозин.

Аввалроқ Рогозин Россия Озарбайжон ва Эронга арзон, сифатли қурол экспортчиси сифатида қизиқ эканлигини маълум қилганди.