Британиянинг нефтегаз компанияси бўлмиш BP Хитойда жойлашган SECCO компаниясидаги 50 фоизини сотиш учун харидор қидирмоқда. Бу ҳақда вазият билан таниш манбага асосланиб, “Рейтер” агентлиги хабар бермоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, BP бўлажак сотув учун инвестицион банк ёллаган. Сотув 2 ёки 3 миллиард доллар атрофида кечиши кутилмоқда.
SECCO 2001 йилда ташкил топган ва BP’нинг Хитойдаги Sinopec корпарацияси билан ҳамкорликдаги бўлими ҳисобланади, деб маълум қилмоқда агентлик.
BP матбуот хизмати воқеа юзасидан изоҳ бермаган, шунингдек, Sinopec вакиллари ҳам шу йўлни тутишган.