АҚШнинг Орландо шаҳридаги дельфинарияда жониворлардан бири у ерга ташриф буюрган аёлнинг қўлидан iPad қурилмасини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда 9News портали хабар бермоқда.

Аёл дельфинни суратга олмоқчи бўлган, бироқ унга жуда яқин борган. Шунда жонивор сув остидан пайдо бўлган ва қурилмани олиб қочган.
Қолган дельфинлар шу воқеадан сўнг сув пуркашган, айбдорнинг ўзи эса жабрдийданинг ёнидан бир неча бор айланган.
Шундан сўнг, бошқа дельфинлар ҳам ташриф буюрганларнинг нимасинидир олиб қочишга уринишмоқда.