Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған россияликлар раҳбари Владимир Путин билан учрашув вақтида шуни маълум қилдики, икки мамлакат ҳамкорлиги минтақадаги кўплаб муаммоаларни ижобий ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин.

"Минтақада кўплаб сиёсий масалалар сизнинг нуқтаи назарингизга боғлиқ. Мен ишонаманки, бизнинг ҳамкорлигимиз минтақадаги муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга бўлади", — деган Эрдўған Путин билан учрашув вақтида.

Айни соатларда Санкт-Петербургда Путин ва Эрдўғаннинг 2015 йилнинг ноябрида Россия қирувчи самолётининг турк ҳарбийлари уриб тушириши ортида Россия-Туркия муносабатлари совиб кетганидан кейинги илк учрашуви бўлиб ўтмоқда.