90.5 WESA радиостанциясининг мухбири Сара Шнайдер америкалик гимнастикачи Александра Райсман чиқишини диққат билан томоша қилаётган спортчининг ота-онаси акс этган видеони намойиш этди.

22 ёшли гимнастикачи қиз машқларни муваффақиятли бажариб, ўз терма жамоасига ёрдам берди. Шундай бўлса-да, унинг ота-онаси ўз фарзандининг чиқишини ҳаяжон билан томоша қилишди.