Афсонавий швейцариялик теннисчи Рожер Федерер ATP рейтингининг топ-3лигига 35 ёшида кирган учинчи спортчи бўлди. Рожер 8 август куни 35 ёшини нишонлаган эди. Унгача ушбу рўйхатга австралиялик икки нафар теннисчи - Род Лэйвер ва Кен Роузволлар кирган.

Эслатиб ўтамиз, Федерер тиззасидан олган жароҳати сабаб мавсумни муддатидан олдин якунлашга мажбур бўлган эди. Шу боис яқин кунларда рейтинг очколарини йўқотиш эҳтимоли мавжуд.