Франциялик қиличбоз Энцо Лефор, афтидан электрон гаджетидан ҳеч қачон айрилмайдиган кўринади. 

Ёки бўлмаса, спортчи Қиличбозлик федерацияси ва спорт муосбақаларини ўтказиш қоидаларини яхши билмаса керак. Гап шундаки, Лефор германиялик қилич устаси Петер Йоппих билан куч синашаётган вақтда, унинг чўнтагидан смартфони тушиб қолган.

Риодаги баҳсда немис қиличбози ғалаба қозонгани хабар қилинмоқда. Лефор Россиянинг Қозон шаҳри мезбонлик қилган 2014-йилги Жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлган эди. 

У, шунингдек, жаҳон чемпионатларининг икки карра бронза медали соҳиби ҳам бўлган. Бундан ташқари, франциялик спортчи икки марта Европа чемпиони шарафини қўлга киритган.