«Аякс»нинг собиқ бош мураббийи Франк де Бур расман «Интер» бош мураббийига айланди.

Нидерландиялик мутахассис миланликлар клуби билан 3 йиллик шартномага имзо чеккан. У бугуннинг ўзида жамоадаги илк машғулотини ўтказиши кутилмоқда.

Де Бур Роберто Манчинининг ўрнини эгаллади. 8 август куни италиялик мураббий билан ўзаро келишган ҳолда шартнома бекор қилинганди.

«Умид қиламанки, янги мавсумда ютуқларга эришамиз. Бу ерда эканимдан жуда хурсандман. Эртага матбуот анжуманида кўришамиз», - деган де Бур мухлисларга йўллаган видеомурожаатида. 

46 ёшли де Бур 2010 йилдан бери «Аякс»ни бошқариб келаётганди. Ўтган мавсум якунида у клубни тарк этганди.

Манба: Tribuna.uz