9-август куни "Ювентус"футболчиси Поль Погбанинг "Манчестер Юнайтед" жамоасига трансфери қайд этилди. Француз ярим ҳимоячиси Англия гранд жамоаси билан шартнома имзолаб, дунёнинг энг қиммат ўйинчисига айланди. Тransfermarkt.de портали маълумотларига кўра, Италия клуби Евро-2016 кашфиётларидан бири бўлиши тахмин қилинган, аммо бўла олмаган футболчини сотишдан 105 млн евро ишлаб олди. 

Таъкидлаш керакки, баъзан клублар совринлар ва ўз олдига қўйган мақсадларини амалга ошириш учун кўп миллионли шартномаларни тап тортмай амалга оширади. Бироқ, харид қилинган футболчи сарф қилинган харажатларни "оқламаслиги" ҳам мумкин. 

Шундай қилиб, эътиборингизга transfermarkt.de манбасига биноан энг қиммат футболчилар ўнлигини ҳавола этамиз. 

1.  Поль Погба (105 млн евро, "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га)

2.  Гарет Бэйл (100,8 млн евро тўланиб "Тоттенхэм"дан "Реал"га)

3.  Криштиану Роналду (94 млн евро, "Манчестер Юнайтед"дан "Реал"га)

4.  Гонсало Ҳигуаин (90 млн евро, "Наполи"дан "Ювентус" клубига)

5.  Неймар (88,2 млн евро, "Сантос"дан "Барселона"га)

6.  Луис Суарес (81,7 млн еврога "Ливерпуль"дан "Барселона"га)

7.  Хамес Родригес (75 млн евро, "Монако"дан "Реал"га)

8.  Анхель Ди Мария (75 млн евро, "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га)

9.  Кевин Де Брюйне (74 млн евро, "Вольфсбург"дан "Манчестер Сити"га)

10.  Златан Ибраҳимович (69,5 млн евро, "Интер"дан "Барселона"га)