Германия бўйлаб саёҳат қилаётган хитойлик хатога йўл қўйиб, мамлакатдан бошпана сўради, деб хабар қилмоқда BBC News.

Исми ошкор қилинмаётган 31 ёшли сайёҳ Штутгарт полициясига қопчиғини йўқотиб қўйганини маълум қилмоқчи бўлган, аммо инглиз ва немис тилларини билмагани сабаб, муҳожир сифатида рўйхатдан ўтган. Шундан сўнг, унинг бармоқ излари олинган ҳамда Шенген визаси урилган паспорти олиниб, тиббий кўрикдан ўтказишган. Зарурий амалиётлардан сўнг, у Дортмунддаги муҳожирлар уйига юборилган.

Хитойлик, уни таомлантириб, унга майда харажатлари учун маблағ бериб туришган бошпанада салкам икки ҳафта яшаган. Ушбу муддат охирларида, Қизил Хоч ходими Кристоф Шлютерман (Christoph Schluetermann) бошқа муҳожирлардан фарқ қилувчига эътиборини қаратган. У, сайёҳ билан ўтказган мулоқотидан, хитойлик Италия ва Францияга ҳам боришни хоҳлаётганини тушунган. 

Сайёҳ шахсини аниқлаш бўйича бир неча муваффақиятсиз уринишдан сўнг, бошпана тақдим этиш сўрови рад этилиб, унга паспорти қайтариб берилган ва у ўз саёҳатини давом эттирган.