2016 нафар одам Хитойнинг Ухань шаҳрида бир қатор тизилиб, матрасларда туриб олишди. Сўнгра улар бир-бирларига домино шаклида қулашни бошлашди ҳамда Генниснинг Рекордлари китобига киришга муваффақ бўлишди.
Қулаш давомийлиги 14 дақиқа ва 47 сония давом этди. Аввалги рекорд 1200 киши билан АҚШда ўрнатилган эди.