Ҳиндистон фуқароси Иром Шармила 15 йил олдин эълон қилган очлигини якунлаганини маълум қилди.

"Шу бугундан бошлаб очлик эълон қилганимни якунлайман", — деб Шармиланинг сўзларидан мисол келтирмоқда ANI агентлиги.

Шармиланинг айтишича, буёғига энди сиёсат билан фаол шуғулланади. Бундан мақсад “Маниланинг темир хоними” сифатини оқлашдир.

Иром 2000 йилнинг 5 ноябрида очлик эълон қилганди. Ўшанда унинг ёши 28 да эди. Унинг норозилик акцияси 15 йил, 9 ой ва 4 кун ёки 5756 кун давом этди.