Кения ҳукумати электрон фирибгарлик ва телекоммуникация соҳасида бошқа жиноятлар қилган 40 нафар жиноятчини Хитойга экстрадиция қилди. Хитой халқаро радиосининг маълум қилишича, хориждаги ушбу жиноий гуруҳ фирибгарлик қилиб, пул ювиш билан шуғулланган. 

Манба маълумотларига кўра, жиноятчиларнинг 35 нафари ХХР фуқароси ҳисобланади. Қолган беш нафари эса Тайвандан келганлардир. Маълумотда қайд этилишича, улар 50дан зиёд жиноий иш қилган. Жиноий тўда келтирган моддий зарар 4 млн юанни (601 минг доллар атрофида) ташкил этади.

Жорий йилнинг апрель ойида Кения расмий Пекин талаби билан 45 тайвандликни экстрадиция қилган эди.