Саудия Арабистонининг ғарбий қисмида жойлашган Макка шаҳри Муҳаммад пайғамбарнинг ватани ҳисобланади. Бу шаҳар ҳар йили Ҳаж сафарини адо этиш учун келган миллионлаб кишиларни ўзида жамлайди. 

Абраж Кудай дунёдаги энг катта меҳмонхона бўлиши кутилмоқда, ҳозирги пайтда у ерда қурилиш ишлари давом этмоқда. 

Ушбу маҳобатли меҳмонхонада 10 000та хона, 70та ресторан, 12та минора ва 5та вертолёт йўлакчаси мавжуд. 

Саудия Арабистони Молия вазирлиги ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 3,5 миллиард доллар ажратди. 

Абраж Кудай хоналари сонига кўра, дунёдаги энг катта меҳмонхона бўлади.

45 қаватли меҳмонхонанинг очилиши кейинги йилга мўлжалланган. Шундай бўлса-да, у Саудия Арабистони иқтисодиётидаги муаммолар сабаб яна орқага сурилиши мумкин. Бунга нефть баҳосининг пасайиши таъсир ўтказмай қолмайди. Шундай бўлган тақдирда, меҳмонхона қурилиши 2018 йилда битказилади.