«Манчестер Сити» жамоаси ёзги трансфер мавсуми давомида камида 4 нафар футболчисини сотишга қарор қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берган

Клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячилар Самир Насри, Хесус Навас, ҳужумчи Вилфрид Бони ва ҳимоячи Элиаким Мангалянинг хизматига эҳтиёж сезмаяпти.

 

Хабарларга кўра, Насрига «Интер», «Рома» ва «Милан» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Манчестерликлар жамоаси ёзги трансферларда тўртта жиддий харидни амалга оширди. «Сельта»дан Нолито (13,8 млн фунт), «Боруссия»дан Гундўған (21 млн фунт), «Шальке»дан Лерой Сане (37 млн фунт) ва «Пальмейрас»дан Габриэл Жезус сотиб олинди.

Манба: Tribuna.uz