Рио-де-Жанейродаги Олимпия қишлоғида намибиялик боксчи Жонас Жуниус зўрлашга уринишда гумон қилиниб, қўлга олинган. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

Агентлик маълумотига кўра, 22 ёшли спортчи хизматкорни ўпишга ҳаракат қилган. Шунингдек боксчи оқсочга жинсий алоқа учун пул таклиф этган. Оқсоч полицияга мурожаат қилган.

Жуниус Намибия терма жамоасининг Олимпиада-2016 очилишидаги байроқдори бўлганди. 64 кг вазндаги бу боксчи илк баҳсини 12 август куни ўтказиши белгиланганди.

Бундан олдинроқ Рио-де-Жанейро Олимпиадасида иштирок этиш учун келган марокашлик боксчи Хасан Саад 2 хизматкорни зўрлашга уринишда гумон қилиниб, қўлга олинганди.