Афғон ҳукумати ИШИД террорчилик ташкилоти ва “Толибон” ислом ҳаракатига қарши курашиш мақсадида Москвадан ҳарбий ёрдам сўрамоқда. Аниқроқ айтиладиган бўлса, расмий Кобул Ми-35 вертолётини бепул етказиб бериш масаласини қайта кўтарган. Бу ҳақда афғон юқори доираларида маълум қилинган.

8 август куни Wall Street Journal газетаси маҳаллий амалдорга асосланиб хабар беришича,  мамлакатнинг шарқидаги бир нечта туманларда ИШИД ва “Толибон” Афғонистон ҳукуматига қарши курашишда бирлашган.

Газета манбасининг фикрича, агар ИШИД ва “Толибон” кучлари афғон ҳукумати ва АҚШ ҳарбийларига қарши бирлашгани рост бўлса, унда расмий Кобулнинг позициясига путур етади ва бутун Марказий Осиё минтақасини хавф остига қўяди.