АҚШнинг Колорадо штати жанубида жойлашган Пуэбло-Гранде қишлоғида аянчли фожиа юз берди, деб хабар қилмоқда AP агентлиги. Бу ерда, бассейнда 3 нафар опа-сингил чўкиб кетган. Улар, 3, 5 ва 17 ёш бўлган.

Маҳаллий полиция маҳкамаси воқеани бахтсиз ҳодиса сифатида таснифлаган. Бу ерда, қасддан ўзини ўлдириш ва қотиллик содир этиш аломатлари кузатилмаган. 

"Бу мудҳиш фожиа холос", - деган полиция капитани Жо Гарсия. 

Пуэбло-Гранде қишлоғи ғилдиракли (машина) уйлардан ташкил топган бўлиб, Денвер шаҳридан 169 км узоқликда жойлашган.