АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан номзод бўлган Ҳиллари Клинтон сайловда ғалаба қозонадиган бўлса Жон Керрини АҚШ Давлат департаменти раҳбарлигида қолдирмоқчи эмас. Бу ҳақда дипломатик доиралардаги манбаларига асосланган ҳолда Politico нашри хабар берган.

Қайд этиш керакки, Жон Керри  Обаманинг биринчи президентлик муддати тугаганида айнан Ҳиллари Клинтоннинг ўрнини эгаллаганди.

Манба маълумотига кўра, Клинтонда Керрининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар бор. Бундай номзодлар қаторида Барак Обама ва Жорж Буш президентлиги вақтида Давлат котибининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган Уильям Бернс номзоди бор. Шунингдек, Ҳиллари Клинтон Давлат котиби бўлиб ишлаган вақтда унинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаган Уэнди Шерман ҳам номзодлардан бири ҳисобланади.

Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича собиқ ўринбосари Николас Бернс, собиқ биринчи ўринбосар Строб Тэлботт, Шарқий Осиё ва Тинч океани мамлакатлари бўйича собиқ ёрдамчи Курт Кэмпбелл, НАТОнинг Европадаги қўмондонлигининг собиқ қўмондони Жеймс Ставридис номлари ҳам Керрининг ўринбосари бўлиши мумкин шахслар сифатида келтирилган.

Нашрнинг қайд этишича, Керрининг кетиши «Теҳрон, Оман ва Москва билан муносабатларда акс этиши мумкин». Манбаларнинг бири ёзишича, уни бир муддат лавозимида  қолдириш керак бўлади. 

Нашрдагиларнинг фикрича, Клинтон сайловда ғалаба қиладиган бўлса, Керри Сурия, Эрон ёки Фаластин-Исроил масалалари бўйича махсус вакили сифатида иш бошлаши мумкин.