Риода ёзги Олимпиада ўйинлари давом этмоқда. Унинг учинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги натижаларни қўлга киритишди:

Антон Фокин - Спорт гимнастикаси. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда саралаш босқичданоқ иштирокини якунлади

Вадим Скороваров – Пневматик милтиқдан ўқ отиш. 620.9 балл билан 28-натижани қайд этди ва саралашдан ўта олмади. 

Мирали Шарипов – Дзюдо. -73 килограмм вазн тоифасининг 1/32 финалда голландиялик Элмонт Дексга имкониятни бой берди

Рустам Тўлаганов – Бокс. 1/16 финалида эквадорлик Хулио Кастильони енгди ва кейинги босқичга йўл олди

Ҳасанбой Дўстматов – Бокс. 46-49 килограмм вазндаги боксчилар баҳсида мексикалик Хоселито Веласкесни енгиб, навбатдаги босқичга йўл олди

Раънохон Омонова – Сузиш. 200 метрга комплекс усулда сузиш баҳсида ўз гуруҳида сўнгги бўлиб маррага келди.