Россия президенти Владимир Путин Эрдўған билан учрашувидан кейинги матбуот анжумани вақтида саволларга жавоб бера туриб, Россия ва Туркия ҳукумати бирдек Суриядаги вазият барқарорлашуви тарафдори экани ҳақида айтган.

Путин Москва учун Анқара билан алоқаларда икки томонлама муносабатларнинг инқирозга қадар бўлган даражасига кўтарилиш устувор йўналиш эканлигини қайд қилиб ўтди.

«Қарашлар ва ёндашувларимиз бир хулосага олиб келади, икки давлатнинг Суриядаги мақсади умумий - инқирозни ҳал қилиш», — деган у.

Ўз навбатида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған учрашувда Сурия масаласи муҳокама этилмагани, бу бўйича алоҳида музокара ўтказиш режалаштирилгани ҳақида айтган.

Қайд этиш керакки, Россия Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлаб, ИШИД ва мухолифатга қарши курашда ҳарбий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Туркия эса Башар Асад ҳукуматдан кетиши керак деб ҳисоблайди.