Франция терма жамоаси ва "Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Манчестер Юнайтед" ўйинчисига айланди, деб хабар бермоқда Tribuna.uz.

23 ёшли футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва "МЮ" билан шартнома имзолади. Келишув 5 йилга мўлжалланади ва яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Аввалроқ футболчининг трансфер баҳоси 110 млн еврони ташкил қилиши маълум қилинганди.

Поль Погба "Ювентус"га "МЮ"дан 2012 йилда ўтган. У италян клубидаги 4 йиллик фаолияти давомида 4 марта Италия чемпиони, 2 марта мамлакат кубоги соҳиби, 3 марта Италия Суперкубоги соҳиби бўлишга улгурди. Ўтган мавсумда Погба "Юве" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол муаллифига айланганди.