Экспертлар Россиядаги арзон автомобиллар бозорини таҳлил қилиб, россиялик автомобиль ишқибозлари учун энг ҳамёнбоп машиналар рўйхатини тузиб чиқди. Мазкур рўйхатга нархи 600 минг рублдан баланд бўлмаган 8 модель номи киритилди. Бу ҳақида Россия ОАВда хабар берилган. 

Ravon Matiz автомобили рейтинг етакчисига айланди. Унинг Россия бозоридаги баҳоси 314-414 минг рубль атрофида. Таҳлилчиларнинг баҳоларига кўра, рейтингдаги иккинчи ўрин LADA Granta автомобилига насиб этди, унинг нархи тахминан 369-471 минг рублни ташкил қилади. 

Учликдан кейинги ўринда Ravon Nexia седан қайд этилган. Россияда бу модель тахминан 379 – 529 минг рублга тенг. Етакчилар бешлигига Ravon R2 модели якун ясайди. Унинг қиймати - тахминан 389-489 минг рубль. Шунингдек бюджет автомобиллар рейтингига Chery Bonus (390 – 420 минг рубль), LADA Kalina (395,5 – 559 минг рубль) ва Chery Very (400 – 430 минг рубль) каби автомобиллар киритилди.