Рио-2016 олимпиадасининг учинчи кун баҳслари якунланмоқда. Айни пайтга келиб медаллар ҳисоби бўйича рўйхатнинг юқори қисмида кучли учлик шундай кўриниш олган: АҚШ 19 (5-7-7), Хитой 13 (5-3-5) ва Австралия 7 (4-0-3).

Америкалик Райан Мерфи 100 м масофага орқага сузиш услубида чемпион бўлиб (51,97 сония), терма жамоасига навбатдаги олтин медални тақдим этди.

Хитойлик сузувчи Сунь Яна 200 м масофага эркин сузиш бўйича баҳсларда 1 дақиқа 44,65 сония натижа билан ғолиб бўлди. Сувга сакраш бўйича баҳсларда ҳам хитойлик жуфтликка тенг келадигани топилмади - Линь Юэ ва Чень Айсень 10 м баландликдан сувга сакраш бўйича энг яхши натижани кўрсатишди (496,98 балл).

Регби-7 бўйича Австралия аёллар терма жамоаси финалда Янги Зеландия термасини 24:17 ҳисобида енгиб, бу спорт бўйича ўз тарихларидаги илк олтин медалларга эга чиқишди.

Россия терма жамоаси учинчи кун баҳсларида жами 5та медаль олди ва умумий рўйхатда 2та олтин, 5та кумуш ва 3та бронза билан еттинчи ўринда жойлашган.

Учинчи кун баҳсларида россиялик саблистчи қиз Яна Егорян олтин медаль соҳиби бўлди, унга ютқазган бошқа бир россиялик Софья Великая кумуш медаль билан тақдирланди. Олимпиадаги охирги дақиқаларда рухсат олган сузувчи Юлия Ефимова ҳам брасс услубида 100 м масофага сузиш баҳслари финалида иккинчи ўринни эгаллади - кумуш.

Олимпиаданинг учинчи кунида 6 нафар ўзбекистонлик спортчилар баҳсларда иштирок этди. 
Пневматиқ милтиқдан ўқ отиш бўйича Вадим Скороваров саралаш баҳсларида иштирок этиб, 620.9 балл билан 28-ўринни эгаллади ва турнирни тарк этди. 
Спортнинг академик эшкак эшиш турида иштирок этаётган Шаҳбоз Холмурзаев чорак финал босқичига чиқди.
73 кг вазн тоифасида ўз омадини синаб кўрган Мирали Шарипов дастлабки саралаш босқичидаёқ имкониятни бой берди ва турнирдаги иштирокини тўхтатди.
49 кг ва 91 кг вазнларда рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўсматов ва Рустам Тўлаганов саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, чорак финалга ўтишди.
Ўзбекистонлик сузувчи Раънохон Амонова Рио-2016да иккинчи йўналишда ўз омадини синаб кўрди. Спортчи 200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича саралаш беллашувларида қатнашди ва ўз гуруҳида финишга охирги бўлиб етиб келди.

Рио-2016
Рио-де-Жанейро, Бразилия
8 август

Ўқ отиш, эркаклар, пневматик милтиқ, 10 м
1. Никколо Камприани (Италия)
2. Сергей Кулиш (Украина)
3. Владимир Масленников (Россия)

Ўқ отиш, эркаклар, трап
1. Йосип Гласнович (Хорватия)
2. Жованни Пелиелло (Италия)
3. Эдвард Линг (Великобритания)

Оғир атлетика, аёллар, -58 кг
1. Сукания Срисурат (Таиланд)
2. Пимсири Сирикаю (Таиланд)
3. Хсинг-Чун Куо (Тайвань)

Гимнастика, эркаклар, жамоавий баҳслар
1. Япония – 274,094
2. Россия – 271,453
3. Хитой – 271,122

Сувга сакраш, эркаклар, синхрон сакраш, 10 м
1. Линь Юэ – Чэнь Айсэнь (Хитой)
2. Дэвид Боудиа – Стил Жонсон (АҚШ)
3. Томас Дэйли – Дэниэл Гудфэллоу (Буюк Британия)

Дзюдо, эркаклар, -73 кг
1. Сохэй Оно (Япония)
2. Рустам Оруджев (Озарбайжон)
3. Лаша Шавдатуашвили (Грузия)
3. Дирк ван Тихелт (Бельгия)

Дзюдо, аёллар, -57 кг
1. Рафаэла Силва (Бразилия)
2. Сумъяа Доржсурэн (Монголия)
3. Телма Монтейру (Португалия)
3. Каори Мацумото (Япония)

Қиличбозлик, аёллар, сабля

1. Яна Егорян (Россия)
2. Софья Великая (Россия)
3. Ольга Харлан (Украина)

Регби-7, аёллар
1. Австралия
2. Янги Зеландия
3. Канада

Оғир атлетика, эркаклар, -62 кг
1. Оскар Фигероа (Колумбия)
2. Эко Юли Ираван (Индонезия)
3. Фарҳод Харки (Қозоғистон)

Сузиш, эркаклар, 200 м масофага эркин услубда сузиш
1. Сунь Ян (Хитой)
2. Чад ле Кло (ЖАР)
3. Конор Дуайер (АҚШ)

Аёллар, 100 м, орқага сузиш
1. Катинка Хоссу (Венгрия)
2. Кэтлин Бейкер (АҚШ)
2. Кайли Масс (Канада)

Эркаклар, 100 м, орқага сузиш
1. Райан Мерфи (АҚШ)
2. Сюй Цзяюй (Хитой)
3. Дэвид Пламмер (АҚШ)

Аёллар, 100 м, брасс
1. Лилия Кинг (АҚШ)
2. Юлия Ефимова (Россия)
3. Кэтрин Мейли (АҚШ)