Хуршид Тожибоев – Бокс. 1/8 финал доирасида Буюк Британия вакили Жозеф Кордина билан жанг қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:30 да бошланади.

Шаҳбоз Холмурзаев - Академик эшкак эшиш. “А” гуруҳи вакиллари орасида 1-йўлакда баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.

Достон Ёқубов – Оғир атлетика. У КХДР,  Таиланд, Колумбия, Жанубия Корея, Саудия Арабистони, Хитой Таипейи ва Испания вакиллари ўрин олган “В” гуруҳида иштирокини бошлайди. Беллашувлар Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Шаҳзод Собиров – Дзюдо. У -81 килограмм вазн тоифасида ўз иштирокини бошлайди. Беллашув Тошкент вақти билан 19:00 га тўғри келади.