Рио-де-Жанейро шаҳрида Олимпиада ўйинларнинг бокс баҳсларида Ўзбекистон вакили, -60 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Хуршид Тожибоев иккинчи жангда британиялик Йозеф Кординани енгди ва чорак финалга йўл олди.

Ҳакамлар 1 раундда Ўзбекистон вакили устунлигини қайд этишди, лекин кейинчалик жанг давомида қоида бузилгани учун бир баллдан олиб ташланди (9:9, 9:9, 9:9).

Кейинги икки раундда эса Тожибоев рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади, якуний натижа 2,5-0,5 (28:28, 29:27, 29:27).

Эслатиб ўтамиз, Хуршид Тожибоев Рио—2016 даги иштирокини 1/16 финалдан бошлаб, қатарлик Ҳоқон Эршекерни ҳар учала раундда мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.

Чорак финалда Хуршид Тожибоевга бразилиялик Робсон Консейсао рақиблик қилади. Консейсан 1/8 финалда тожикистонлик боксчи устидан техник ғалабага эришди.