2012 йилги Лондон Олимпиадаси, 2014 йилги Европа чемпионатида тенгсиз бўлган Оғир атлетика вакили, польшалик Томаш Зелиньскининг қонида Рио-2016 олимпиадаси вақтида допинг аниқланди.

Унинг қонида тақиқланган нандролон препарати топилган.

«Мен нима бўлганини англамаяпман. Бу худди уйқуда бўлаётгандек. Бошқа сўз айта олмаяман. Мен 10 йилдан буён мамлакатим учун машқ қилиб келаман, 20 йилдан буён ҳеч қанақа допингдан фойдаланмагандим. Энди эса бу хабар пайдо бўлди», – дея Зелиньскининг сўзларини келтиради The News.pl.

Cпортчининг айтишича, уни Рио-де-Жанейрога келишдан олдин 3 марта текширишган ва фақат Олимпиада вақтидаги допинг-синови ижобий натижани кўрсатган.