Россия бокс терма жамоаси бош мураббийи Александр Лебзяк Риодаги Олимпиададаги бокс жанглари ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

"Уларда шунақа бокс, боз устига бу ерда пишиқ бокс эмас, жанг, қонни яхши кўришади. Бундай жангларга тайёр бўлиш керак. Менга Вася Егоровнинг жанги ёқди, у яхши уришди, бироқ ҳакамлар ютуқни бошқа томонга беришди. Мен мураббийман ва ўз қарашимча ҳукм чиқараман, улар эса ўз қарашича. Нохолис муносабатда бўлишни излаш керак эмас – бизнинг "дўстларимизга" ҳам, "душманларимизга" ҳам қарши ҳукм чиқаришган онлар бўлди. Бироқ хулосалар чиқариб, хатолар устида ишлаш керак. Биз анъанавий рақиблар билан ишлашга ўрганган бир қатор ҳудудлар Доминикана, Бразилия, Эквадордир. Бу ерда эса шундайлар чиқадики, қаердан зарба туширишини билмайсан ва ҳаттоки тажрибали йигитлар ҳам довдираб қолишади. Агар маҳоратимиз яхши бўлса, биз жангни бир раунднинг ўзида ҳал қиламиз", деб айтди Лебзяк.