Россиянинг Калуга полициячилари Тверда "қайноқ излар" бўйича икки аёлни ўлдиришда гумон қилинаётган, Ўзбекистоннинг 25 ёшли фуқаросини қўлга олди, деб хабар берилмоқда вилоят ички ишлар бошқармасида.

Вилоят бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, гумонланувчи ўзининг 22 ёшли таниши ва унинг 45 ёшли онасини уларникига меҳмонга келганда ўлдирган. Аёллар ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлган. 

"Тўсатдан юзага келган можаро оқибатида ёнида пичоғи бўлган гумонланувчи жабрланувчиларга кўплаб тан жароҳатлари етказган. Бунинг натижасида иккала аёл ҳам воқеа жойида жон берган", дейилди хабарда.

Жиноятчи Тверь вилояти ҳудуди қўлга олинган.

Ушбу жиноят юзасидан Россия Жиноят кодексининг "Икки ёки ундан кўпроқ шахсни ўлдириш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Амалдаги қонунчиликка кўра, жиноятчи умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.